Шимолий Корея ўзини ҳарбий қудратли ва жиддий ядровий кучга айлантириш учун қадамларини тезлаштиради. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маълум қилди. 7 октябрь куни халқ мудофааси университети ташкил топганининг 60 йиллиги муносабати билан халқ мудофаа университетига ташриф буюрди. Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, Корея ярим оролида стратегик мувозанатнинг бузилиши урушга олиб келади, шунинг учун КХДРнинг “душманни тийиб туриш ва вазиятни назорат қилиш имконини берувчи” жисмоний воситаларга эга бўлишга қаратилган сиёсати мутлақо адолатли. “Ҳарбий супер давлат, ядровий давлат сари қадамларимиз янада тезлашади”, деди КХДР раҳбари. “АҚШ ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳарбий иттифоқ, қўғирчоқларнинг ўзлари мақтанганидек, бутунлай ядровий қуролга айланган, бундай вазиятда биз чексиз юқори жанговар шайликни сақлашимиз керак”, — дея қўшимча қилди Ким Чен Ин. У халқ республикаси ядро қуролидан фойдаланишни истисно қилмаслигини эслатди. "Бизга дунёдаги энг йирик ядровий давлат қаршилик қилмоқда ва энг қабиҳ қўғирчоқлар уни манипуляция қилишга уринмоқда", - дейди Корея Меҳнат партияси Бош котиби.