Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ким Чен Ин дронларни синовдан ўтказиш жараёнига бошчилик қилди

Ким Чен Ин дронларни синовдан ўтказиш жараёнига бошчилик қилди

Шимолий Корея етакчиси қуруқлик ва денгиздаги нишонларни йўқ қилиш вазифасини бажарадиган янги дронларни синовдан ўтказишга шахсан раҳбарлик қилди.

Синов пайтида дронлар аввалдан белгиланган йўналишларга амал қилган тарзда нишонларни аниқлаб, йўқ қилган. Ким Чен Ин урушга тайёргарлик учун турли дронларни ишлаб чиқиш ва уларнинг жанговар имкониятларини ошириш аҳамиятли эканини айтган.

У дронларни такомиллаштириш ва ишлаб чиқариш кучайтирилиши лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, улардан жанговар фойдаланишни янада интенсив бўлган синовдан ўтказиш ва ҳарбий бўлинмаларни янги технологиялар билан тезда таъминлашни тайинлаган.

“Биз нафақат стратегик разведка дронлари ва кўп мақсадли ҳужум дронларини, балки тактик пиёда бўлинмалари ва махсус кучлар учун турли камикадзе дронларни ҳам фаол равишда ишлаб чиқишимиз ва уларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришимиз зарур”,
— деган Ким Чен Ин.

Шимолий Корея раҳнамоси мамлакатнинг яриморолда жойлашган географик ўрни туфайли ядро торпедаси каби сувости стратегик қуролларини ҳам “тўхтовсиз” ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, уларни яратишда сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш кераклигини айтган.

Ким Чен Ин ишлаб чиқарувчилар олдига тегишли вазифалар қўйиб, уларни амалга ошириш йўлларини кўрсатиб берган.

Киритилди: 03:40 27.08.2024. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!