Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Килиан Мбаппе француз футболи тарихида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида Анри билан тенглашди

Килиан Мбаппе француз футболи тарихида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида Анри билан тенглашди

Килиан Мбаппе профессионал фаолиятидаги голлар сони бўйича Тьерри Анрига етиб олди ва энди у билан жаҳон футболи тарихидаги энг кўп гол урган французлар орасида иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Бу ҳақда Onefootball хабар бермоқда.

20 декабрь куни футболчи Испания чемпионатининг ўн еттинчи турида "Севилья" дарвозасини ишғол қилиб, клубнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Энди унинг ҳисобида 411 та гол бор.

Биринчи ўринда 506 та гол билан фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттираётган Карим Бензема бормоқда.

Киритилди: 19:07 23.12.2025. Ўқилди: 1532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар