25-60 ёшдаги барча украиналик эркаклар ҳарбий хизматга чақирилади, 18-60 ёшдаги эркакларга эса мамлакатни тарк этиш тақиқланади.
Украина ҳарбий комиссариатлари ходимлари пойтахт Киевдаги ресторанлар, барлар ва концерт залларида рейдлар ўтказиб, ҳарбий рўйхатга олинганлик тўғрисидаги ҳужжатларни текширишди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва гувоҳларнинг хабар беришича, улар томонидан талабларга риоя қилмаган эркаклар қўлга олинган.
Украина рок-гуруҳи концертидан кейин офицерлар Спорт саройига бостириб киришди. Оммавий ахборот воситаларида эфирга узатилаётган видеоёзувларда ҳам концерт зали эшиги олдида турган офицерлар чиқиб кетаётган одамларни ушлаб турганини кўриш мумкин.
Кадрларда полициячилар баъзи эркакларни зўрлик билан ушлаб турганини кўриш мумкин.