Киевнинг марказий майдони – Майданда митинг бўлиб ўтди.
Акция иштирокчиларининг аксарияти уруш пайтида бедарак йўқолган ёки асирга олинган аскарларнинг ота-оналари ва оилаларидир.
Улар халқаро ташкилотлар ва ҳукуматга ўз яқинларини топиш ёки озод қилиш бўйича талаб ва илтимослар билан чиқишган. Асосан киевликлар иштирокида ўтган акцияга вилоятлардан ҳам одамлар қўшилди.
Намойишчилар яқинлари қўйиб юборилгунича, яқин кунларда намойишларни давом эттиришларини айтишди.