Киев вилоятидаги иссиқхонада мажбурий меҳнатга жалб этилган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси Молдова орқали мамлакатга қайтарилди.
Бу жараён Ўзбекистон элчихонаси, Украина полицияси ҳамда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ)нинг Украина ва Молдовадаги ваколатхоналари ҳамкорлигида амалга оширилди.
Маълумотларга кўра, улар Украинага юқори маош ваъдаси билан чақирилган, аммо келгандан сўнг паспортлари олиб қўйилган ва ишлашга мажбурланган.