Украина президентининг сўзларига кўра кўра, учрашувларда қуруқликда, ҳавода ва денгизда ҳарбий иштирок ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари муҳокама қилинган.
Владимир Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Бизда Вашингтон ўт очишни тўхтатиш чораларига яқинлашгани ҳақида маълумот бор;
◾️ Ўйлайманки, АҚШ тез орада урушни якунлашни истамаётган россияликларга нисбатан санкцион босимни кучайтиради;
◾️ Музокараларни бошлашимиз учун руслар қотилликларни тўхтатиши керак;
◾️ Қўшма Штатлар билан фойдали қазилмалар бўйича музокараларда Украина номидан юридик компания вакиллик қилади. Ҳозирда учта компания номзод сифатида кўриб чиқилмоқда, бироқ улардан бири танланади;
◾️ Келаси ҳафта АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича битимнинг Украина томони таклиф қилган тузатишлари келишилади. Шундан сўнг Қўшма Штатларга мулоқот учун техник делегация жўнатилади. Ҳозирча АҚШга шахсан ўзим боришни режалаштирмаяпман;
◾️ Француз ҳарбийлари Украинага биринчилар қаторида етиб келади. Уларнинг қачон келиши ва қанча сонда бўлишини айта олмайман, бу борада келишувларимиз бор;
◾️ Путиннинг махсус вакили Кирилл Дмитриев АҚШ ва Европага сафарлари чоғида Россиянинг музлатилган 300 миллиард долларлик активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш масаласида келишишга уринган.