Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Киев вилоятига берилган ракета зарбаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Киев вилоятига берилган ракета зарбаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди



​Киев вилоятида олти киши ҳалок бўлгани ҳақида 24 июл куни кундузи Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди. У яна 10 киши яраланганини таъкидлади.

​"Барча ҳолатлар ва одамларнинг тақдирига аниқлик киритилмоқда. Воқеа жойида барча зарур хизматлар ишламоқда", – деб ёзди Зеленский.

​Украина қуролсозлар кенгаши хабарига кўра, зарба Украина мудофаа саноати вакиллари бўлган жойга берилган.

​Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи Руслан Олейник Буча туманига энг катта зарар етказилганини ёзди.

​"Дастлабки маълумотларга кўра, зарба тадбирлар ўтказилаётган хусусий полигон ҳудудига берилган. Ҳозирда ушбу маълумот синчковлик билан текширилмоқда", – дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 18:20 24.07.2026. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!