Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Киев тинчлик музокараларига тайёр, Россия эса фақат гапиришни тўхтатиб, ҳаракат қилишни бошлаши керак – Украина Ташқи ишлар вазири

Киев тинчлик музокараларига тайёр, Россия эса фақат гапиришни тўхтатиб, ҳаракат қилишни бошлаши керак – Украина Ташқи ишлар вазири

"Украина ҳар қандай форматдаги тинчлик музокараларига тайёрлигини яна бир бор тасдиқлайди, биз Россия шунчаки популизм ёки 9 май паради учун қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш тарғиботига эмас, балки тинчликка эришишнинг қийин йўлига ҳақиқатан ҳам тайёрлигини кўришимиз зарур.

Россия камида 30 кунга ҳақиқий ўт очишни тўхтатишга рози бўлиб, тинчлик музокараларига чинакам тайёрлигини кўрсатиши мумкин. Агар Россия 60 ёки 90 кунлик оташкесимга тайёр бўлса, биз бунга ҳам тайёрмиз.

Россия тинчликка тайёрлиги ҳақида гапиришни бас қилиши ва ҳақиқий ҳамда барқарор ўт очишни тўхтатишга сўзсиз рози бўлиб, амалий ҳаракатларни бошлаши лозим. Отишмалар овози тинганида, тинчликка олиб келадиган исталган форматда музокаралар бошланиши мумкин", — деб ёзди Андрей Сибига Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 21:03 30.04.2025. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!