Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Яшнобод туманида йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми 2024 йил 28 декабрдан 2025 йил 15 январгача барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилади.
“Ушбу давр мобайнида бошқа муқобил йўллардан фойдаланишингизни тавсия қиламиз! Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”, дейилади хабарда.