Францияда сунъий интеллект (СИ) келиб чиқиши номаълум саратон манбаларини қидирмоқда, дея Euronews хабар берди.
Сунъий интеллект саратон касаллигига қарши курашда муҳим рол ўйнаши мумкин. СИ ташхис қўйиш, касалликнинг тарқалиш даражасини аниқлаш, беморларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш режалари тузиш ва шахсийлаштирилган тиббиётда самарали ёндашувлар ишлаб чиқиш каби турли усулларда қўлланилади. Масалан, таҳлиллар ва визуал маълумотларни тез ва аниқ таҳлил қилиш, касаллик прогнозини яхшилаш, даволашнинг янги усулларини топиш ва тиббий тадқиқотларда янги билимларга эришишда СИнинг кучли аналитик қобилиятлари фойдали бўлиши мумкин.