Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида дуч келадиган асосий муаммони айтди

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида дуч келадиган асосий муаммони айтди

Олмаотанинг «Кайрат» клуби собиқ бош мураббийи Александр Кержаков Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иштирокидан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди.

— Кўплаб россиялик томошабинлар қатори мен ҳам Ўзбекистон терма жамоасига алоҳида мухлислик қиламан. Бунинг устига, яқинда Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев билан шахсан танишишга муваффақ бўлдим. Муаммо шундаки, уларда жуда қийин гуруҳ шаклланган. У ерда Португалия ҳам, Колумбия ҳам, ДР Конго ҳам бор. Осон бўлмайди, шу боис ҳатто плей-офф босқичига йўл олиш ҳам ўзбеклар учун ишониб бўлмас муваффақиятга айланади, — деди Кержаков.

Шунингдек, мутахассис бўлажак мундиал фаворитларини ҳам санаб ўтди ва Англия, Испания, Франция ҳамда Португалия терма жамоаларини алоҳида ажратиб кўрсатди. Турнирнинг энг яхши тўпурари номига эса асосий даъвогар сифатида француз Килиан Мбаппени ҳисоблашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини 18 июнь куни Колумбияга қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: Бугун 14:51. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!