Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Келлог режаси” ўз ичига нималарни олади?

“Келлог режаси” ўз ичига нималарни олади?

ОSW Report томонидан Украина можаросини ҳал қилиш бўйича “Келлог режаси” эълон қилинди.

Ушбу режани АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп томонидан Украина бўйича махсус элчи сифатида тайинланиши кутилаётган Кейт Келлог 2024 йил апрел ойида ишлаб чиққан.

Режа қуйидагиларни ўз ичига олади:

◾️ Россия Федерациясининг яккаланишига барҳам бериш: Москва билан дипломатик алоқаларни ўрнатиш ва Путинни салбий қарашлардан воз кечишига эришиш;

◾️ Тинчлик музокаралари: Украина ва Россияга босим ўтказиш зарур, токи улар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб, музокараларни бошлашлари керак;

◾️ Россия Федерацияси учун имтиёзлар: Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини 10 йилга кечиктириш, Россияга Украинада босиб олган ҳудудларни сақлаб қолишга рухсат бериш, Украина учун мақбул бўлган тинчлик битимларини тузиш шарти билан, санкцияларни босқичма-босқич олиб ташлаш ва АҚШ билан муносабатларни нормаллаштириш;

◾️ Украинага ёрдам: Украинага ҳарбий ёрдам ва икки томонлама хавфсизлик кафолатларини давом эттириш. Украина Россиянинг ўз ҳудудлари устидан назоратини расман тан олиши шарт эмас, лекин Киев статус-квони куч билан ўзгартиришдан тийилиши керак;

◾️ Украинага босим: Киев тинчлик музокараларидан бош тортса, АҚШ ҳарбий ёрдамини тўхтатиши мумкин.

Киритилди: 16:52 03.12.2024. Ўқилди: 755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!