Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Келинг, кулишамиз!

A A A
Келинг, кулишамиз!

Қайнона куёвидан сўради:

— Мени фалокатдан қутқариб қолган одамни кўрдингизми?

— Ҳа, кўрдим. У мендан қайта-қайта кечирим сўради...

* * *

— Оғайни, менга о-озгина қарз бериб туролмайсанми?

— Озгина деганинг қанча?

— Шунчалик бўлсинки, қайтариш менинг эсимдан ҳам чиқиб кетсин, сенга эса «Қайтармадинг», деб эслатиш ноқулай бўлсин!

* * *

— Айбланувчи, пулни қаердан олдингиз?

— Топдим!

— Қаердан?

— Жабрланувчининг чўнтагидан!

* * *

Футболчи интервью бермоқда:

— Мен бу мавсумда 10та гол уришни ният қилдим. Фақат битта «лекин»и бор.

— Қанақа «лекин» экан?

— Мен дарвозабонман.

* * *

— Менинг турмуш ўртоғим — дунёдаги энг романтик, энг кўнгилчан инсон! Машинасининг капотига мих билан юрак суратини чизиб қўйганимни кўрганида, кўзларига ёш келди.

* * *

— Яхши қиз, кейинги бекатда тушасизми?

— Йўқ!

— Бекор қиласиз. Жуда яхши бекат...

* * *

Никоҳ тўйида гувоҳлардан бири иккинчисига деди:

— Афсуски, мен келинни яхши билмаганим учун куёвни табриклай олмайман.

— Мен эса куёвни жуда яхши билганим учун келинни табриклай олмайман.

* * *

— Қодиров, нега ҳадеб соатга қараяпсиз?

— Шундай қизиқарли дарсингизни қўнғироқ бузиб қўймасмикин, деб қўрқяпман-да.

* * *

Футбол томоша қилаётган хотин эридан ҳайрон бўлиб сўради:

— Дадаси, нега ҳув анави кишининг ёнида ўтирган одамлар бир-бири билан уришишяпти?

— Судьяга шиша отгани учун.

— Ахир унга тегмади-ку!

— Шунинг учун ҳам уришишяпти-да!

* * *

— Хоним!

— Лаббай, дадажониси?

— Чўнтагимда роппа-роса етмиш бир минг сўм бор. Ўзингизга қанча керак бўлса, шунчасини олиб ишлатинг. Мена етмиш минг сўм қолса ҳам бўлаверади.

* * *

— Ҳамма сени бахтнинг ўзи қидириб топади, дейди..

— Ҳа, нима? Рост гап!

— Аммо мен бир нарсани тушунолмай ҳайронман: ёки мен шунақа зўр беркиняпман, ёки бахт мени ёмон қидиряпти!

* * *

— Нима деб ўйлайсан, севгилимга туғилган кунига нима совға қилсам бўлади?

— У жудаям хоҳлайдиган буюмни совға қил!

— У истайдиган нарсаларни совға қилиш учун бутун бошли уйимни сотсам ҳам, барибир, пулим етмайди, ошна!

* * *

Ҳужжатларни текшираётган ЙҲХБ ходимига ҳайдовчи асабий оҳангда деди:

— Илтимос, тезроқ бўлинг, ортимдан ҳамкасбларингиз қувиб келишяпти.

Киритилди: 01:03 12.05.2018. Ўқилди: 1571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар