Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Келиб чиқиши россиялик бўлган адвокат Трампнинг Украинадаги махсус вакили бўлиши мумкин

 Келиб чиқиши россиялик бўлган адвокат Трампнинг Украинадаги махсус вакили бўлиши мумкин

Келиб чиқиши россиялик бўлган адвокат Борис Эпштейн Трампнинг Украинадаги махсус вакили бўлиши мумкин — Тhe New York Times.

Нашр манбаларига кўра, Эпштейннинг ўзи Трамп Байден билан Оқ уйда учрашувга учаётганида ўзини ушбу лавозимга тайинлашини таклиф қилган. Эпштейннинг дипломатия соҳасида тажрибаси йўқ, лекин уни ўзининг сўзларига кўра, унинг Россияда ҳам, Украинада ҳам қариндошлари бор.

"Трампнинг жамоасидагилар Эпштейннинг таклифидан ҳайратда қолишди. Бироқ, сайланган президент ўзига қарши жиноий ишлар бўйича ҳимояни мувофиқлаштирган ёрдамчисининг сўзларини диққат билан тинглади", деб ёзади Тhe New York Times манбаларига таяниб.

Ҳозирда Эпштейннинг ўзи ҳам жиноий иш иштирокчиси ҳиcобланади. Аризона штатида у ва Трампнинг бошқа маслаҳатчилари 2020 йилги АҚШ президентлик сайлови натижаларини сохта сайловчилар рўйхати орқали бекор қилишга уринишда айбланган.

Газета манбаларига кўра, айни пайтда Эпштейн Трампнинг атрофидаги таъсири кучли шахслардан бири бўлиб, буни ҳатто сайланган президентнинг энг яқин иттифоқчиси Илон Маск ҳам англаб етган.

Маълумот учун, Борис Эпштейн 1982 йилда Москвада туғилган бўлиб, 1993 йилда АҚШга кўчиб ўтган.

Киритилди: 22:01 16.11.2024. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!