Келгуси ҳафта Украина келажаги учун "ҳал қилувчи" бўлади, деди Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен.
"Бизни бирлаштирувчи нарса шуки, биз Украина учун адолатли ва барқарор тинчликни истаймиз. Сизнинг [АҚШ] урушни тугатишга қанчалик садоқатли эканлигингизни биламиз ва бунинг учун сизга миннатдорчилик билдираман. Ҳозир, шубҳасиз, олдинга интилишимиз муҳим ва менимча, келгуси ҳафта бу борада ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади", — деди Европа Комиссияси раиси Римда АҚШ вице-президенти Жай Ди Венс билан музокаралар пайтида.
Венс, ўз навбатида, Европа Иттифоқи "савдо каби масалаларда баъзи келишмовчиликлар бўлишига қарамай, дўстлар ўртасида баъзан шундай бўлиб туради," АҚШнинг муҳим иттифоқдоши эканлигини таъкидлади. "Бироқ бизда кўплаб келишувлар, биргаликда ишлашимиз керак бўлган кўплаб масалалар ҳам мавжуд," — дея қўшимча қилди у.