Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Келаси йилдан 26 та ихтисослашган марказ директори билан бир йиллик контракт асосида ишлашга ўтилади

Келаси йилдан 26 та ихтисослашган марказ директори билан бир йиллик контракт асосида ишлашга ўтилади

Келаси йилдан 26 та ихтисослашган марказ директори билан бир йиллик контракт асосида ишлашга ўтилади. Ҳар бир директор соҳага янгилик киритиш, қуйи бўғин ходимлари малакасини ошириш ва илмни амалиётга жорий қилиш бўйича аниқ мажбурият олади.

Нуфузли хорижий университет клиникаларидан мутахассислар жалб қилиниб, марказлардаги камчиликлар кўрсатилади ва директорларнинг вазифалари аниқ белгиланади. Директорлар йил якунида жамоатчилик олдида ҳисобот беради. Иш натижасига қараб контракт узайтирилади.

Президентимиз республика, вилоят ва тумандаги ҳар бир шифохона ҳамда поликлиника фаолиятига аҳолининг ўзи баҳо берадиган механизмларни келаси йилдан жорий этиш вазифасини қўйди.

Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги КПИга боғланиши, бунда аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси асосий мезон бўлиши қайд этилди.

Киритилди: Бугун 13:10. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!