26 ноябрь куни Украина-НАТО кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтади, унда Россиянинг янги ракетаси Украинадаги ҳарбий-саноат мажмуаси (ДИС) объектига қарши қўлланилиши оқибатлари муҳокама қилинади.
Бу ҳақда Agence France-Presse ўзининг дипломатик манбаларига таяниб хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Россия фуқароларига мурожаатида Россия Федерацияси "Южмаш" (А.М.Макаров номидаги Жанубий машинасозлик заводи)га ядросиз гипертовушли баллистик ракета билан ҳужум уюштирганини маълум қилган эди.