Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Кечки ва сиртқи таълимда анъанавий ўқиш қачон бошланади?

A A A
Кечки ва сиртқи таълимда анъанавий ўқиш қачон бошланади?

Олий таълим муассасаларида жорий ўқув йилини анъанавий шаклда бошлаш билан боғлиқ масалаларга бағишланган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов кечки ва сиртқи таълимда ўқиш қай тарзда ташкиллаштирилиши ҳақида гапирди.

“Аввалроқ кечки таълимда кунлик 3-4 пара дарсларни 2 парагача қисқартириш, маълум бир қисмини онлайнга ўтказиш масаласи кўтарилган эди. Чунки кечки таълим кўп жойларда соат 18:00дан, ташкилотларда иш тугаганидан кейин бошланади.

Бугунги кунда сиртқи ва кечки таълим онлайн амалга оширилади. Агар олий таълим муассасасининг имконияти мавжуд бўлса, яъни кундузги сменалардан вақтлироқ жой қоладиган бўлса, олий таълим муассасаси буни ўзи ҳал қилади: кечки таълимдаги талабаларни ҳам анъанавий таълимда, белгиланган, кечки вақтда жалб қилади”, - деди у АОКАда ўтказилган брифингда.

Киритилди: 08:00 15.11.2020. Ўқилди: 20699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!