Кеча Россияда коронавирус билан 88 816 нафар инсон касаллангани тасдиқланди, 12,8 мингдан ортиқ россиялик фуқаро касалхоналарга ётқизилди, бу аввалги кунга қараганда 4,8 фоизга кўп. 665 нафар фуқаро эса коронавирусдан вафот этганлиги ҳақида COVID-19 тарқалишига қарши курашиш штаби матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
"Бир суткада касалхонага ётқизилганлар сони 12 807 тани ташкил этди ва бу аввалги кунга нисбатан 4,8 фоизга ошган. Кеча 665 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди", - дейилади баёнотда.