Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Киевга берилган навбатдаги ракета зарбасидан сўнг Россияга қарши янги санкциялар пакетини таклиф қилди.
Унинг маълум қилишича, таклифлар Европа Иттифоқи томонидан Россиянинг ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғлиқ деб ҳисобланадиган юридик шахслар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутади. Шунингдек, мазкур чоралар Россиянинг ҳарбий салоҳиятини чеклашга қаратилгани таъкидланди.