Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентлик хабарига кўра, ушбу йиғилишда Россия ва Қўшма Штатлар етакчиларининг Украина бўйича бўлиб ўтадиган саммитини муҳокама қилиш ҳамда унда Брюссел ва Киев манфаатларини инобатга олишни талаб қилиш режалаштирилган.
"АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳар қандай келишув Евроиттифоқ ҳамда Украина манфаатларини ҳам ҳисобга олиши зарур", — дея таъкидлади Европа дипломатияси раҳбари.