Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Каховка ГЭСидаги қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

Каховка ГЭСидаги қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

Украина томони Херсон вилоятининг босиб олинган ҳудудларида биринчи қурбонлар ҳақида маълум қилди. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Европа Иттифоқи жабрланган ҳудудларга ёрдам юборади

Украина расмийлари Херсон вилоятининг Россия томонидан босиб олинган Алёшки шаҳрида камида уч киши чўкиб кетганини маълум қилган. Хабарларга кўра, шаҳарнинг 90 фоизи сув остида қолган, айрим кўчаларда сув сатҳи уч метрга етган.

Аммо қурбонлар янада кўпроқ бўлиши мумкин. Полиция қутқарувчилари кечаю кундуз резина қайиқларда Херсоннинг сув босган кўчаларини ўрганиб, сув оқимидан жабр кўрганларни қидирмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский халқаро гуманитар ташкилотларни фалокат натижасида уйларидан айрилган одамларга ёрдам бериш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.

“Ҳозирги пайтда содир бўлаётган воқеаларга бутун дунёнинг аниқ ва тезкор муносабати керак. Херсон вилоятининг вақтинча босиб олинган ҳудудида қанча одам қутқарилмасдан, ичимлик сувисиз, озиқ-овқатсиз, тиббий ёрдамсиз ўлиши мумкинлигини аниқлашнинг иложи йўқ. Ҳарбий ва разведка идораларимиз ўққа тутилаётганига қарамай, имкон қадар одамларни қутқариб қолишмоқда”, деган Украина президенти.

Европа Иттифоқи ўзининг фуқаролик ҳимояси механизми орқали ёрдам жўнатишини айтди ва биринчи таклифлар аллақачон Германия, Австрия ва Литвадан олинган.

Ёрдам сув филтрлари, генераторлар ва сув насослари, шунингдек, вақтинчалик бошпана учун материаллар, жумладан, чодирлар, кўрпа-тўшаклар ва адёлларни ўз ичига олади.

Россия ўзи назорат қилаётган Херсон вилоятининг айрим ҳудудларига қутқарувчилар ва ёрдам ускуналарини юбораётганини маълум қилди.

Москва ҳам, Киев ҳам бир-бирини тўғонни бузишда айбламоқда, халқаро ҳамжамият хулоса чиқаришга шошилмаяпти ва янги далилларни кутишни маъқул кўрмоқда.

Киритилди: 21:51 08.06.2023. Ўқилди: 3969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!