Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Каттақўрғонда 3та уй ёниб кетди, 11 ёшли боланинг жасади топилди

Каттақўрғонда 3та уй ёниб кетди, 11 ёшли боланинг жасади топилди

2019 йилнинг 23 август куни соат 10:41 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Яккабоғ маҳалласида жойлашган уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмасининг хабар беришича, воқеа жойига 5 та асосий ва 1 та ёрдамчи ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 10:47 да етиб борган вақтда бир бирига туташ қурилган Қўшчинор кўчасидаги 33-уйнинг томи, ички қисми ва жиҳозлари ҳамда Учробот кўчасидаги 8-уйнинг том қисми ва дарвозахонаси очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:25 да қуршаб олинган ва соат 13:05 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида Қўшчинор кўчасидаги 33-уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари 180 кв.метр майдонда ёниб, аланга қўшни хонадонларга тарқалиши натижасида Учработ кўчасидаги 8-уйниг томи, шифт қисми ва қисман ички жиҳозлари 100 кв.метр майдонда ҳамда 6-уйнинг том қисми 6 кв.метр майдонда ёниб зарарланган. Аянчлиси, ёнғинни бартараф этиш вақтида Қўшчинор кўчаси 48-уйда яшаган 2008 й.т. М.Р.нинг (ўғил бола) куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ҳодисанинг таҳминий сабаби, аланга тарқалган хонадонда елим идишларда сақланиб келинган енгил алангаланувчи суюқликлар (бензин) олдида уйда ёлғиз қолдирилган болалар томонидан очиқ оловдан фойдаланиш.

 

 

Киритилди: 14:50 24.08.2019. Ўқилди: 3088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!