Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Катта Фарғона каналидан оқиб келган одам мурдаси ҳақида маълумот берилди

Катта Фарғона каналидан оқиб келган одам мурдаси ҳақида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона каналида одам мурдаси оқиб келгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Бағдод тумани, “Қатағон” маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.Т. “Самандарак” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида тушиб, чўкиб кетган.

Олиб борилган қидирув ишлар давомида 28 июнь куни Ў.Т.нинг мурдаси ташқи кўринишидан тан жароҳатларсиз Ўзбекистон тумани, “Зинаша” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган Катта Фарғона каналидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:25 03.07.2024. Ўқилди: 1903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!