«Катта еттилик» давлатлари Хитой, Эрон ва Шимолий Кореянинг бир қатор компанияларига Россияни ҳарбий соҳада қўллаб-қувватлаганликда айбланиб, санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Bloomberg.
Уларнинг сўзларига кўра, «Катта еттилик» давлатлари расмийлари ушбу мамлакатларнинг қатор компаниялари «Россияга ҳарбий эҳтиёт қисмлар ва технологиялар етказиб беради», деб ҳисоблайди. Санкциялар 24 февраль арафасида киритилиши мумкинлиги режалаштирилган. Санкциялар бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, эҳтимол G7 мамлакатлари томонидан киритилган чеклов чоралари бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Санкция қўллаш режалаштирилаётган компаниялар рўйхати тўлиқ шакллантирилгани йўқ, дея аниқлик киритади агентлик.