Aктриса Луиза Расулова хорижий ижодкорлар томонидан ўтказилган кастингларда ҳам иштирок этгани, “Муҳташам юз йил” сериалидаги малика Изабелла ролига тасдиқлангани ҳақида гапирди. Ижодкор ролни қаҳрамон билан боғлиқ очиқ саҳналар туфайли рад этган, деб ёзади "xabardor.uz".
“Украинада уруш бошланишидан аввал “Муҳташам юз йил” сериали учун кастинг ўтказилди. Шу сериалдаги малика Изабелла роли учун кастингга борганман. Кейин эса сериалда жуда очиқ саҳналар бўлишидан хабар топганман. Бу нарса менга тўғри келмайди деб ўйлаганман. Уларга сочлари қора, кўзлари катта, ташқи кўриниши осиёликларга хос актриса керак бўлган. Мана шу ролдан кастингдан ўтганман. Лекин уларга рад жавобини берганман. Устига-устак ўша пайтларда ёш эдим, ҳали паспорт ҳам олмагандим. Сериал чиққанидан кейин кучли сериал бўлганини кўриб, афсусланиш бўлган. Лекин, ҳаммаси яхшиликка”, деди актриса.
Луиза Расулова бундай кастингда иштирок этишнинг ўзи катта бахт бўлганини алоҳида таъкидлаган.