Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Каспий денгизи сув сатҳи икки йил ичида 0.5 метрга пасайди

Каспий денгизи сув сатҳи икки йил ичида 0.5 метрга пасайди

Урал-Волгабўйи ҳудудларида жорий баҳор мавсуми жуда қуруқ ва иссиқ кузатилмоқда.

Май ойи Екетеренбургда 1.5 асрлик кузатувлар тарихидаги энг қуруқ ва иссиқ май бўлди. Кузатув станциясида деярли ёмғир қайд этилмаган. Урал об-ҳаво бюроси гидрологлари бу йил ҳудуддаги дарёларда деярли тошқин кузатилмаганидан таажубга тушишди.

Волга дарёси Каспий денгизига шу даражада кам сув келиб қуйдики, натижада денгизнинг 2 йил олдинги қирғоқ холати 1 км ичкарига кириб борди. Каспий денгизида ороллар кўрина бошлади.

Урал-Волгабўйи ҳудудларида иссиқ ва қуруқ ҳаво бизнинг минтақада ҳам жуда кам ёғин, иссиқ ва қуруқ иқлимни шакллантирди. Чунки, асосий совуқ ҳаво оқимларининг бизнинг минтақага кириб келиш маршрути ўша томон ҳисобланади.

Киритилди: 15:43 01.06.2023. Ўқилди: 1867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!