Немис ва нидерландиялик олимлар Каспий денгизидаги сув сатҳи 2100 йилга келиб 9-18 метрга пасайишини ва бу кўплаб муаммоларни келтириб чиқаришини ҳисоблаб чиқишди.
Тадқиқот натижалари “Nature Communications Earth & Environment” журнали томонидан нашр этилди.
Муаммолар экология, иқтисодиёт ва сиёсий барқарорликка таъсир қилиши таъкидланган.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, 1990-йиллардан бошлаб Каспий денгизи ҳар йили бир неча сантиметрга пасайиб келмоқда. 2100 йилга келиб ҳавза майдони деярли тўртдан бирига қисқариши тахмин қилинмоқда.
«Таққослаш учун, агар Шимолий денгиз икки-уч метрга пасайса, Роттердам, Гамбург ва Лондон каби портларга кириш қийинлашади», - дейилади пресс-релизда.
Шунингдек, олимлар ушбу муаммони мувофиқлаштирилган ҳолда ҳал қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури (ЮНЕП) бошчилигида йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган кўллар бўйича халқаро гуруҳ яратишга чақирган.