Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кашмирдаги террорда гумон қилинганларнинг уйларида портлашлар содир бўлди

Кашмирдаги террорда гумон қилинганларнинг уйларида портлашлар содир бўлди

Портлашлар Жамму ва Кашмирдаги терактга алоқадорлиги тахмин қилинганлар истиқомат қилган икки уйда содир бўлган.

Бу ҳақда PTI агентлиги маълум қилди.

Расмийларнинг агентликка маълум қилишича, хавфсизлик кучлари "Лашкар-е-Таиба" гуруҳининг икки аъзосининг уйларида тинтув ўтказаётган пайтда биноларга ўрнатилган портловчи моддалар ишга тушган.

Портлаш натижасида бинолар вайрон бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 15:24 25.04.2025. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!