Кашмирда 150дан зиёд қишлоқда ҳатто 2G интернети ҳам ишламайди. Талабалар маъруза юклаш учун 4-5 соат сарфлашга мажбур.
"Бундай қишлоқларда ҳатто қўнғироқ қилиш иложсиз. 5G, 3G ва 2G ҳақида гапирмаса ҳам бўлади" дейди талабалардан бири.
Лимбер қишлоғи Ҳиндистон бошқарадиган Кашмирда жойлашган. 18 ёшли Роуф исмли талаба онлайн дарсларни бажариш учун 1 соат юради.
"Бу ерга ҳар куни 15-20 талаба келади. Ёмғир ёғаётганда ҳам соябон, ноутбук ва телефон билан ўтиришга мажбурмиз", дейди у.
BBCга кўра бу атрофларда 150 дан зиёд телефон ва интернетсиз қишлоқлар бор.