"Карол — бу унинг лавозими эмас, бу унинг исми. Уларда монархия эмас, балки демократия, шунинг учун бугунги кунда Европани, жумладан, Полшани ҳам ҳимоя қилаётган Украина билан муносабатларни бироз тўғрироқ йўлга қўйиш керак", — деди Зеленский.
У, шунингдек, ўзи ҳам "княз Владимир эмаслигини" қўшимча қилди.
"Гап ўтмишдаги буюк тарихий шахслар ҳақида кетаётгани йўқ. Гап бугунги кун ҳақида. Мен ҳозир президентман ва ўз давлатим манфаатларини ҳимоя қиляпман. Биз халқлар ўртасидаги дўстлик ҳақида ўйлашимиз керак", — деб баёнот берди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, Полша билан боғлиқ ҳозирги можаро Зеленскийнинг Украина армияси бўлинмаларидан бирига "Украина қўзғолончилар армияси қаҳрамонлари" номини бериш қароридан бошланган эди.
Бу эса УҚАни поляклар геноциди учун жавобгар деб ҳисоблайдиган Варшаванинг норозилигига сабаб бўлди. Шундан сўнг Полша президенти Зеленскийни "Оқ бургут" орденидан маҳрум қилганди.