Карло Анчелотти терма жамоанинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бири бўлади.
Globo Esporte нашри хабарига кўра, италиялик мураббий Бразилияда йилига 10 миллион евро олади. У "Реал Мадрид"да ҳам худди шундай маош оларди.
Агар Анчелотти ЖЧ-2026да ғолиб чиқса, яна 5 миллион бонус олади.
65 ёшли мутахассиснинг Бразилия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани бугун эълон қилинди.