"Ал-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема ижтимоий тармоқларда испаниялик рассомнинг иши акс этган суратни эълон қилиб, "Уйга хуш келибсиз" деб ёзди.
RMC Sport нашрининг ёзишича, француз 1964 йилда чизилган "Соқолли эркак портрети" картинасини сотиб олган.
Картина 2025 йил бошида Нью-Йоркдаги арт-дилер Хелли Нахмад галереясида намойиш этилган. Сотиб олиш нархи маълум қилинмаган, аммо маълумки, Пикассо расмлари кимошди савдоларида кўпинча бир миллион евродан ортиқ нархда сотилади.