Хабарингиз бор, ФИФА кунлари доирасидаги ўйинларда клуб футболчилари ўз терма жамоалари таркибига қўшилишади.
Одатда, айрим футболчилар айни шу ўйинларда жароҳат олиб, сафдан чиқади ва клубига ёрдам бера олмайди. Бу сафарги ФИФА кунлари ҳам бундан мустасно бўлмади. Неймар, Бэйл каби футболчилар жароҳат олишди. Таниқли карикатурачи-рассом Ҳамид Саҳари шу ҳақда карикатура чизди.