Айни дамда "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг жамоадан кетиши муҳим мавзулардан бирига айланган.
Сабаби 2017 йилда катта орзулар билан қарши олинган бразилиялик футболчи бугун Париж учун салбий қаҳрамонга айланиб улгурган. "ПСЖ" мухлислари ҳам, раҳбарият ҳам Неймарга аввалгидек яхши муносабатда эмас. Аксига олиб, "Барселона" ҳам Неймар Каталонияга қайтишни истаётганини билса-да, жиддий қизиқмаяпти. Бир сўз билан айтганда, Неймар энди деярли кераксизга ўхшаб қолди. Хўш, у 2015 йилда "ПСЖ"га қандай кетганди-ю, энди қандай қайтмоқда? Қуйидаги карикатура шу ҳақда.