Хабарингиз бор, таниқли карикатурачи-рассом Омар Мўмани аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини аксарият ҳолларда эчки кўринишида тасвирлайди.
Буни қарангки, яқиндан иорданиялик рассом Криштиану Роналдуни ҳам эчкига айлантиришни бошлади. Аввалроқ Голландияга қарши Миллат Лигаси финалидан олдин Роналдуни илк бор иккита шох билан тасвирлаган ижодкор Португалия чемпион бўлгач, яна шундай ишга қўл урди.
Аммо бу сафар Роналдунинг "шох"ларида алоҳида маъно бор.