Кечадан бугунга ўтар кечаси бошланган Ла Лиганинг навбатдаги мавсуми дастлабки ўйинидаёқ кутилмаган натижа қайд этилди.
"Барселона" "Атлетик Бильбао" меҳмони бўлди ва мағлубиятга учради. Ушбу мағлубиятнинг асосий сабаби — майдонда Мессининг йўқлиги. Қолаверса, жамоанинг бундай ҳолатида мураббийнинг айби катта. Таниқли карикатурачи-рассом Омар Мўмани "Барселона"нинг кечаги мағлубиятини Мессига нисбатан тасвирлади.