Буюк Британияда қатъий карантин чекловлари қўйилганлиги натижасида норози аҳоли намойишга чиқди. Минглаб норозичилардан 36 нафари ҳибсга олинган, дея хабар беради Sky News нашри.
Карантинга норози аҳолининг аксарияти ниқобсиз бўлган, бундан ташқари Уайтхолл кўчаси бўйлаб тутун машъалалар ёқишган. Шу билан бирга, қўлларида “Фарзандларимизнинг ҳаётини бузишни бас қилинг!” ва “Вирусдан эмас, Вестмонстрдан кўрқинг!” қабилидаги ёзувлар туширилган пештахталар ушлаб олишган.