Бугун 4 июль, 2020 йил, шанба

O'ZB

«Карантиндан фойда йўқ?!»

«Карантиндан фойда йўқ?!»

Норвегия расмийлари беморлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг карантиннинг фойдасизлигини эълон қилишди.

Бу ҳақда Spectator ёзмоқда.

Мутахассислар CОVID-19 пневмонияси билан оғриган беморлар ва шунчаки коронавирус билан касалланганлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганишди.

Унга кўра, март ойи ўрталарида, карантин жорий этилганида, Норвегия касалланиш чўққисига чиққан эди. Шундан сўнг, инфекциялар сони аста-секин камайди. Норвегия соғлиқни сақлаш институти директори Камилла Столтенбергнинг сўзларига кўра, буни қаттиқ карантин киритмасдан амалга ошириш мумкин бўлган.

"Бунинг ўрнига биз (чегараларни) очиқ қолдиришимиз ва оддийгина (вирус) тарқалишини секинлаштириш учун чоралар кўришимиз мумкин эди", деди у.

Расмийлар, шунингдек, таълим соҳасидаги карантин туфайли етказилган зарарни қайд этишди. Таъкидланишича, мактабларнинг ёпилиши туфайли битирувчиларнинг муносиб таълим олиш имконияти камаймоқда. Столтенбергнинг сўзларига кўра, мактаблар масофавий ўқишга ўтиш учун яхши тайёр бўлмаган.

Норвегияда пандемия бошлангандан бери 8401 коронавирус инфекцияси аниқланган, 235 киши вафот этган, 7727 киши даволанган.

Апрел ойида мамлакатда болалар боғчалари очилиб, мамлакатга саёҳатларга рухсат берилди. Мактабгача таълим муассасалари очилганига қарамай, кўплаб ота-оналар бу имкониятга шубҳа билан қарашди.

 

 

Киритилди: 22:13 28.05.2020. Ўқилди: 6756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!