Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Карантин сабаб 18 соат ишлаётган отамга қўшимча ҳақ тўланадими?"

"Карантин сабаб 18 соат ишлаётган отамга қўшимча ҳақ тўланадими?"

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. 

❓ Отам боғчада қоровул бўлиб ишлайди. Иш вақти 12 соат. Иш берувчи карантин сабаб 18 соат ишлайсиз деяётган экан. Бунинг учун отамга қўшимча ҳақ тўланадими ёки қоровулликда бундай мажбурият йўқми?

❗️ Меҳнат кодексига асосан ишчи-ходим бир кунда 12 соатдан кўп ишлаши мумкин эмас. Бошқача айтганда, ходим 12 соатдан кам дам олмаслиги керак. Агар иш берувчи ходимни 18 соат ишлашга мажбур қилса, унга нисбатан қонунчиликда жавобгарлик бор. 

Бундай ҳолатда ишчилар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг мурожаат каналлари булар dmi.mehnat.uz сайти, @mehnathuquqbot телеграм боти, 1176 қисқа рақамли ҳамда 71 200 06 00 ишонч телефонларига мурожаат қилиши мумкин.
 

Киритилди: 18:04 26.03.2020. Ўқилди: 2420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!