Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Карантин! Жиноят содир этган фуқаро жавобгарликка тортилди

Карантин! Жиноят содир этган фуқаро жавобгарликка тортилди

Судланувчи Б.Н.М. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриб-дўппослаб, жабрланувчининг баданига енгил шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.

Жумладан, у 2019 йил 23 ноябрь куни соат тахминан 18:30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Бухоро шаҳар ....... кўчасида жойлашган Бухоро автошохбекат ташқи томонида спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Бухоро шаҳар автошохбекатда турган акфадан ишланган дўкон шиша ва эшикларини ҳамда дўкон ичида бўлган компьютер жамланмасини синдириб, жами 3.060.000 сўмлик моддий зарар етказиб, ушбу дўкондан чиқиб келган фуқаро Р.Б.Э.ни юз қисмига қўли билан қасддан уриб, СТЭИАМ ....... филиалининг 2019 йил 25 ноябрь кунидаги .... сонли хулосасига кўра соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига олиб келмайдиган енгил тан жарохати етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.

Судланувчи Б.Н.М. ўзининг қасддан содир қилган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Судланувчи Н.Б. суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2019 йил 23 ноябрь куни соат тахминан 18:30 ларда Бухоро шаҳар ...... кўчасида жойлашган Бухоро автошохбекат ташқи томонида спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда, жабрланувчи автошохбекатда турган акфадан ишланган дўкон шиша ва эшикларини ҳамда дўкон ичида бўлган компьютер жамланмасини синдирганини, ушбу дўкондан чиқиб келган жабрланувчи Р.Б.Э.ни юз қисмига қўли билан қасддан уриб, тан жароҳати етказганини, етказган тан жароҳати учун ундан кечирим сўраганини, жабрланувчи Б.Р.га етказилган 3.060.000 сўм қопламоқчи бўлганида, жабрланувчи Б.Р етказилган моддий зарардан воз кечганини, қилмишидан пушаймонлиги, унга ярашув ҳуқуқи тушунтирилганини, жабрланувчи билан ярашишга рози эканини, уни оилавий шароитини, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.

Жабрланувчи Б.Р. судда ўз кўрсатувида, у 2019 йил 23 ноябрь куни соат тахминан 18:30 ларда Бухоро ....... кўчасида жойлашган Бухоро автошохбекат ҳар доимгидек иш фаолиятини олиб бораётган вақтида, кейинчалик исмини билган судланувчи Н.Б.спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда, автошохбекатда турган акфадан ишланган дўконининг шиша ва эшикларини ҳамда дўкон ичида бўлган компьютер жамланмасини синдириб, уни юз қисмига қўли билан қасддан уриб, тан жароҳати етказганини, етказилган моддий зарардан воз кечишини, ярашувга рози эмаслигини, судланувчи Н.Б.га нисбатан даъвоси борлигини, унга қонуний чора кўришни сўраб кўрсатув берди.

         Бундан ташқари, судланувчи Н.Б.нинг айби ўзининг дастлабки терговда ҳамда суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, хабарнома, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани кўздан кечириш ва олиб қўйиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, юзлаштириш баённомалари, фотоиллюстрация, гувоҳнинг кўрсатувлари ва жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.

Судланувчи Б.Н.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
277-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб қилмишига яраша ва шахсига мос жазо тайинлади. 

Жиноят ишлари бўйича                             

Бухоро шаҳар суди судьяси                                        А.А.Жабборов

Киритилди: 21:12 22.05.2020. Ўқилди: 1089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!