Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Карантин: банкоматларда нақд пулни пластик картага ташласа бўладими?

Карантин: банкоматларда нақд пулни пластик картага ташласа бўладими?

Эпидемия шароитида нақд пул муомаласидан тийилиш тавсия этилмоқда. Шундай экан, банкоматларда «cash in», яъни нақд пул орқали пластик картани тўлдириш операциясини амалга ошириш функцияси борми?

Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Обидов 4 апрель куни брифингда шу саволга жавоб берди.

«Банклар томонидан республика миқёсида жами 5 мингдан ортиқ банкомат жойларга ўрнатилган бўлиб, улардан 948таси cash in/out функцияли банкоматлар ҳисобланади.

Уларнинг 548 донаси — Uzcard тизими банкоматлари, 400таси — «HUMO» тизими банкоматлари.

Мазкур банкоматлар орқали мижозлар нақд пул маблағларини банк карталарига кирим қилиш имкониятига эга», – деган Обидовнинг жавобини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, Марказий банк расмий сайтининг тегишли саҳифасидан энг яқин банкомат қаердалигини ва унда «cash-in» функцияси бор-йўқлигини билиб олиш мумкин.

Киритилди: 16:33 04.04.2020. Ўқилди: 2665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!