Бугун 14 май, 2021 йил, жума

O'ZB

Каналга итариб юборилган қизнинг бувиси келини нега бу ишга қўл урганини айтди

Каналга итариб юборилган қизнинг бувиси келини нега бу ишга қўл урганини айтди

Наманган вилояти Чортоқ туманида 22 ёшли келин мактаб ўқувчисини нега каналга итариб юборгани сабаблари айтилди. Бу ҳақда "Замон" дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 5-синфида ўқийдиган М.ни амакисининг хотини 2-соат дарси тугаганидан сўнг олиб кетган. У қизалоқни Катта Наманган каналига олиб бориб, ўша ерда сувга итариб юборган.

Келин бу ишга нима сабабдан қўл урган бўлиши мумкинлиги борасида унинг қайнонаси фикр билдирди.

Бувининг сўзларига кўра, келинлари аҳил яшашган, ораларида бирор марта низо бўлмаган. Бироқ жиноятга қўл урган кенжа келин оилада ўғрилик қилган ва шу боис эри у билан яшамайман деб туриб олган.

“Бу келиним ўғирлик қилган. Ўғлим шундан сўнг уни кечирмаган, ўғрини хотин қилмайман, деган. Кенжа келиним эди. Ҳаммасига эри сабабчи, у келиним билан яшамайман деганди. Лекин овсини билан бирор марта уришмаган. Бунга оилавий можаро сабаб бўлган”, - дейди келиннинг қайнонаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда каналдан мактаб ўқувчисининг жасади топилгани ва унинг ўлимида унинг келинойиси гумон қилинаётгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 13:49 14.04.2021. Ўқилди: 10193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!