BBC хабарига кўра, Салоҳнинг Rolls-Royce автомобили 27 март куни Чешир графлигида тезликни назорат қилиш камераси объективига тушиб қолган. У соатига 30 мил тезликда ҳаракатланган.
Салоҳ машина рулда ким бўлганини маълум қилмагани учун айбдор деб топилган. Шунингдек, 34 ёшли футболчи полициянинг таъқиб қилиш ҳақидаги хабарномасига жавоб бермади ва воқеа юзасидан изоҳ бермади.
Футболчига тахминан 1200 евро миқдорида жарима ҳам солинди.
Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан буён Англиянинг «Ливерпуль» жамоасида тўп суриб, АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар-легионерга айланди. Жамоа билан у иккита Англия чемпионати (2020, 2025), Чемпионлар лигаси (2019), кубок (2022) ва Англия Суперкубоги (2022), иккита Лига кубоги (2022, 2024), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2019) ва УЭФА Суперкубоги (2019) ғолиби бўлган. Футболчи Миср терма жамоаси сафида 119 та ўйин ўтказиб, 66 та гол урган.