Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Канадалик бензопила ёрдамида товусларнинг унини ўчирди

A A A
Канадалик бензопила ёрдамида товусларнинг унини ўчирди

Канаданинг Ванкувер шаҳри яқинида товуслар маҳаллий аҳолига тинчлик бермай қўйди. Бунга ортиқ чидай олмаган Парминдер Брар исмли эркак товуслар ёқтириб қолган катта дарахтни электрон арра ёрдамида кесиб ташлади. Энди у 800 доллар штраф тўлаши керак. 40 та товус унинг уйи тепасига жойлашиб олиб, чинқириқлари билан кечаси ухлашга беришмаётган эди.

Эркак шу даражада безор бўлганидан штрафга ҳам қараб ўтирмади, бундан ташқари яна бир жабрдийда қўшниси унинг жарима пулининг ярмини кўтаришга бажонидил рози бўлди.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш Ташкилоти ва амалдорлар Брарнинг илтимосларига беэътибор қарагач, у шундай йўл тутишга мажбур бўлди. Дарахт ҳокимият рухсатисиз кесиб ташланди. Энди қушлар ўзларига янги макон излашларига тўғри келади.

Киритилди: 09:08 14.05.2018. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар