Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Канададаги ўзбек шифокори: «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз...»

A A A
Канададаги ўзбек шифокори: «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз...»

Шу кунларда AҚШ ва Канададаги бир гуруҳ ватандошларимиз Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш ишларига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказиш учун маблағ йиғишмоқда. 

Бу ҳақда Канадада коронавирусга қарши курашаётган ўзбекистонлик шифокор Обидхон Мамадалиев маълум қилди.

«Жума куни Вашингтондаги бош консулимиз Фахриддин Мўминов «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» фонди тузилганлигини билдирди. Мен шу заҳоти барча маълумотларни олиб, АҚШ ва Канадада истиқомат қилаётган ўзбекистонликларга етказишни бошладим. 

Шу куннинг ўзида ўзбек оилаларидан хайрия маблағлари келиб туша бошлади. 

Хусусан, Aлберт провинсиясининг Ред Диир шаҳрида яшовчи Расул Мажидовлар оиласи, Дилсора Фозилова ва бир гуруҳ ватандошларимиз бу ташаббусга қўшилди. Оилам, тиббиёт олийгоҳи талабалари бўлган фарзандларим ҳам бунга ўз ҳиссаларини қўшишди. Ҳозирга қадар тахминан 150 кишидан 21 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғилди. 

Бироқ, ҳали бу давом этади. Йиғилган маблағлар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказиб берилади».
 

Киритилди: 22:23 14.04.2020. Ўқилди: 3100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!