Манитоба марказидаги ўрмон ёнғинларида камида икки киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда CTV телеканали хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, қурбонлар эркак ва аёл бўлиб, уларнинг шахси аниқланмоқда.
Аввалроқ Манитоба шарқидаги Лак-дю-Бонне ҳудудида бошланган ўрмон ёнғинлари туфайли камида 1000 киши уйини тарк этишга мажбур бўлгани хабар қилинганди. Яқин атрофдаги коттеж қишлоқлари аҳолиси эвакуация қилиш ҳақида буйруқ олди.
Ёнғин майдони 100 минг гектарга баҳоланмоқда.