Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Канадада яна бир референдум кутилаяптими? Алберта провинциясида мустақиллик мавзуси кун тартибида

Канадада яна бир референдум кутилаяптими? Алберта провинциясида мустақиллик мавзуси кун тартибида

Канаданинг Алберта провинциясида марказий ҳукумат сиёсатидан норозилик сабабли 2026 йилда мустақиллик бўйича референдум ўтказиши мумкин.

Бу ҳақда провинция бош вазири Даниэль Смит баёнот берди.

"Вазиятни бошиданоқ аниқ қилиб айтаман: бизнинг ҳукуматимиз Канададан ажралиб чиқиш масаласини референдумга қўймайди. Бироқ агар ушбу масалани референдумга қўйиш учун зарур миқдорда имзо тўплай оладиган петиция муваффақиятли тарзда тақдим этилса, биз демократия жараёнини ҳурмат қиламиз ва бу масалани 2026 йилги провинция референдуми бюллетенига киритамиз. Оттавадаги марказий ҳукумат бизнинг ресурсларимизни ўзлаштиришда, иқтисодиётимизни емиришда ва конституциявий ҳуқуқларимизни бузишда давом этмоқда", — деди Смит.

Таъкидлаш жоизки, Канада қазиб олинадиган нефтнинг катта қисми айнан Алберта ҳиссасига тўғри келади, бироқ ундан тушган даромад бошқа провинциялар ўртасида тақсимланади. Шу сабабли, Албертада Қўшма Штатларга қўшилиш тарафдорлари кўп, маҳаллий аҳоли АҚШ штати мақомида уларнинг ҳаёт даражаси юқорироқ бўлишига ишонади.

Киритилди: 17:44 06.05.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!