Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жолининг айтишича, Украинага Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга рухсат бериш керак. Бу ҳақда "РИА Новости" ёзмоқда.
Мелани Жолининг сўзларига кўра, Канаданинг позицияси шундан иборатки, "украиналикларга Россиядаги ҳарбий нишонларга қарши узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга рухсат бериш керак". Вазирнинг қўшимча қилишича, Канада иттифоқчилар билан суҳбатларда бу позицияни илгари суриш ва баҳслашишда давом этади.
Зеленский аввалроқ Украина парламентида "ғалаба режаси"ни тақдим этган, унда у Ғарб иттифоқчиларидан Украинага узоқ масофага учувчи қуроллар, хусусан, "Томагавк" ракеталарини етказиб беришни сўраган.